05.05.2009 йилдаги 11-0907/271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 05.05.2009 йилдаги 11-0907/271-сон
Кучга кириш санаси
05.05.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Ғазалкентсутсавдо» масъулияти чекланган жамиятининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 13024495,42 сўм солиқ қарзининг ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Ғазалкентсутсавдо» масъулияти чекланган жамиятининг 2008 йил 13 ноябрь ҳолатидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи 13024495,42 сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан жавобгарга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзини бир ой мобайнида тўлаш ҳақида 2008 йил 17 ноябрда 07-1078-сон талабнома юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси «Ғазалкентсутсавдо» масъулияти чекланган жамиятининг 2008 йил 25 декабрь ҳолатига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида 13024495,42 сўм солиқ қарзи бор деб ҳисоблаб, ушбу қарзни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғазалкентсутсавдо» масъулияти чекланган жамияти 13024495,42 сўм солиқ қарзини ихтиёрий равишда тўламагач, даъвогар Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг учинчи қисмига биноан ушбу солиқ қарзини жавобгардан мажбурий ундириш чораларини кўрган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 65-моддасининг биринчи қисмига биноан ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида «Ғазалкентсутсавдо» масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилоят прокуратураси депозит ҳисобрақамига 37620300 сўм кам ҳисобланган солиқ суммаси ўтказиб берилганлиги ва бу пулларнинг ўз навбатида давлатга ўтказилишини даъвогар инобатга олмаганлиги баён этилган. Аммо, мазкур пулларнинг давлатга ўтказилганлиги ҳолати исботланмаган. Қолаверса, прокуратуранинг депозит ҳисобрақамида жавобгарнинг 37620300 сўм пул маблағи сақланаётганлиги ҳолати қарзнинг тўланганлигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво асосли равишда қаноатлантириган деб топиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 65000 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0907/271-сон