16.06.2009 йилдаги 10-0904/2494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.06.2009 йилдаги 10-0904/2494-сон
Кучга кириш санаси
16.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, «MEDIO-LYUKS» масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2005 йил 12 августда берилган 4827-тиб-сон лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими билан иш юритиш тугатилган ва даъвогардан 280200 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, даъвогардан қўшимча 200 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида суд ажрими ва қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш, кассация шикоятида эса суд ажрими ва қарорини бекор қилиб, низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажрими ва қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «MEDIO-LYUKS» масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2005 йил 12 августда 4827-тиб-сон лицензия берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгашининг 2009 йил 5 январдаги 06-76-сон хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 7 январдаги 2-сон буйруғига асосан «MEDIO-LYUKS» масъулияти чекланган жамиятида текшириш ўтказилган. Текширишда аниқланган камчиликлар юзасидан даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарга берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш суд мажлисида кўриб чиқиш учун 2009 йил 9 мартга тайинланган. Суд мажлисига қадар даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги инобатга олиниб, иш юритиш тугатилган. Аммо 2009 йил 9 мартга қадар даъвогарнинг даъводан воз кечганлигини тасдиқловчи далиллар ишда мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақида берган 2009 йил 10 мартдаги аризасини эса инобатга олиб бўлмайди. Чунки, ушбу ариза иш юритиш тугатилганидан сўнг, яъни суд мажлисидан кейин берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 52-моддаси талабига кўра, даъводан воз кечишни амалга оширишга бўлган ваколатлар вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак бўлса-да, вакилларга берилган ишончномалар судлар томонидан ўрганилмаган ва ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 11-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. Суднинг ҳал қилув қарори иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлсагина, асослантирилган ҳисобланади. Ҳал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга аниқлик киритмасдан, суд ажримини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини муҳокама қилиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаб, ишни кўриш натижаларига қараб суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0904/2494-сон