Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2017 19.11.2015 йилдаги 332-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2836-сонли «Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2413-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари бўйича бериладиган хулосаларнинг нусхаларини Агентликка юборсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг сўрови бўйича инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун зарур ахборотни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 ноябрдаги 332-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган инвестициялар (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли фондлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари фондларининг маблағлари, айрим тармоқлар ва ташкилотларнинг Ҳукуматнинг қарорлари билан ташкил этиладиган махсус фондлари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) ҳисобига амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутувчи алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутадиган молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲларини экспертизадан ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик фаолиятига мутасаддилик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқаришларни қуриш, ишлаб турган саноат корхоналарини реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар ва илғор технологияларни жорий этишга доир уларда энг мақбул ечимлар қўлланилишини таъминлаш юзасидан инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тизимли, пухта экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар ва технологиялар олиб келинишининг олдини олган ҳолда унумдорлиги ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати, энергия ва ресурсларни тежаши бўйича замонавий талабларга, шунингдек экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуна нархининг чекланган параметрларини, шунингдек таклиф этилаётган технологияга мувофиқ «фойдаланишга тайёр» инвестиция лойиҳалари қийматини аниқлаш, талаб этиладиган техник ва технологик параметрларни ҳисобга олган ҳолда асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар нархларининг мақбуллигини пухта экспертизадан ўтказиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда ишлаб чиқариладиган замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий тавсифлари, самарадорлиги даражаси ва амалиётда синаб кўрилганлиги даражаси, шунингдек фаолият ихтисослиги бўйича юқори технологик асбоб-ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, технологияларнинг ишлаб чиқувчилари ва лицензиарлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан тушадиган таклифлар бўйича ахборотни тўплаш ва умумлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли билан жаҳон бозорида ва ички бозорда талаб юқори бўлган рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ваколатли органларининг инвестиция лойиҳаларининг ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли экспертизадан ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишга топшириқларни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тизимли, пухта экспертизадан ўтказади, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг хулосаси тақдим этилгандан кейин 14 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда улар бўйича хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари бўйича ваколатли органларнинг хулосалари олинган санадан бошлаб 14 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда кўриб чиқиладиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий консалтинг ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади, кейинчалик тегишли сарф-харажатларни амалга ошириладиган экспертиза қийматига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорининг тизимли мониторингини олиб бориш, талаб этиладиган ахборотни тўплаш учун зарур бўлган алоқаларни йўлга қўйиш, шакллантириладиган маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини янгилаш ва кенгайтириш мақсадида ихтисослаштирилган халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар қийматини таклиф этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг йириклаштирилган позицияларини чекланган нархлар параметрлари бўйича баҳолайди, чекланган нархлар параметрлари бўлмаганда эса — шунга ўхшаш лойиҳаларнинг қийматини таҳлил қилиш асосида, шу жумладан қувват бирлигига, маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларни таққослаш йўли билан ёки лойиҳанинг бошқа шунга ўхшаш параметрлари бўйича баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган технологиянинг техник ва технологик параметрларига мувофиқ «фойдаланишга тайёр» инвестиция лойиҳалари қийматини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда ишлаб чиқарилаётган замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий тавсифлари, самарадорлиги даражаси ва амалда синаб кўрилганлиги даражаси, шунингдек фаолият ихтисослиги бўйича юқори технологик асбоб-ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, технологияларнинг ишлаб чиқувчилари ва лицензиарлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини шакллантиради ва доимий равишда янгиланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан тушаётган таклифлар бўйича ахборотни тўплайди ва умумлаштиради, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли билан жаҳон бозорида ва ички бозорда талаб юқори бўлган рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар, техника ва технологияларнинг ихтисослаштирилган бозорларида таклиф этиладиган техник, ишлаб чиқариш-иқтисодий ва нарх тавсифларини кузатиб бориш имконини берувчи асосий хорижий каталоглар ва нашрларга обуна бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибига мувофиқ ваколатли экспертиза органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари самарали, сифатли ва ўз вақтида экспертизадан ўтказилиши ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли экспертиза органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бериладиган хулосалари нусхаларини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини ҳамда техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган фаолият доирасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни, таҳлилий маълумотларни ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган фаолият доирасида, шу жумладан инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун лойиҳалаш ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек чет элдан юқори малакали мутахассисларни экспертлар сифатида белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи томонидан бериладиган хулосалар бўйича тавсияларни «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг илмий-техник кенгашига ва ваколатли экспертиза органларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари сифатли ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини, шунингдек ўз вақтида юритилишини таъминлаш масалалари бўйича ваколатли экспертиза органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консалтинг ташкилотларининг ҳисоботлари асосида асбоб-ускуналар, техника ва технологияларнинг сифати, сони ва нархлари даражаси юзасидан белгиланган тартибда хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ консалтинг хизматлари ва бошқа хизматларни пулли асосда кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чоп этиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ва мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малака, профессионализм ва иш сифати учун Агентлик ходимларига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар, лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар чораклик устамалар, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тўланадиган комплекс эксперт баҳолашнинг юқори сифати учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда (устамаларни ҳисобга олмаган ҳолда) бир марталик мукофот пулини белгилайди, шунингдек юкланган вазифаларнинг бажарилиши натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигида лойиҳаларнинг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 596-модда)