Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитасининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин ва у иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг учинчи сессияси муҳокамасига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 29 август,
106-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 266-модда)