Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисоб рақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 864-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 декабрда 97 ва 99-89-сон билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисоб рақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартиби (рўйхат рақами 864, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 ноябрь,
97-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 ноябрь,
135-В-1-сон
Келишилган:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2015 йил 6 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 587-модда)