Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2251-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 28 февралдаги 2-мб-сонли «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2251-3, 01.03.2017 й.) асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2251, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 334-модда) билан тасдиқланган Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 18-бандидаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари» деган сўзлар «бир дарча» марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 ноябрь,
5-мб-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2015 йил 12 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 593-модда)