Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил тўққиз ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорда профицит билан ижро этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси саъй-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси 2011 йилги Давлат бюджетининг асосий параметрлари сўзсиз ижро этилишига ҳамда иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга йўналтирсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши зарурлигига, бюджет маблағларининг бюджет ташкилотлари томонидан ғайриқонуний равишда сарфланишининг олдини олишга, солиқ тушумлари ва бошқа мажбурий тўловларнинг тегишли маҳаллий бюджетларга тўлиқ тушишини таъминлашга қаратилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
419-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12-сон, 346-модда)