Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари тасдиқлансин:
«Б.М. Тайджановни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида» 2005 йил 3 августда чиқарган Фармони;
«К.С. Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида» 2005 йил 5 октябрда чиқарган Фармони;
«А.Э. Набиевни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида» 2005 йил 17 ноябрда чиқарган Фармони;
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 3 декабрь,
111-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 12-сон, 457-модда)