Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб ҳамда 2006 йил Ҳомийлар ва шифокорлар йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён қилинган қоидалар ва хулосалар қўллаб-қувватлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва сиёсий партиялар фракциялари:
2006 йил Ҳомийлар ва шифокорлар йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан ишлаб чиқиладиган дастурни тайёрлашда фаол иштирок этсинлар;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг устувор йўналишлари, мақсадли вазифалари ҳисобга олинган ҳолда 2005 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган қонунчилик фаолияти дастури»га Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тегишли таклифлар тайёрласинлар;
келгуси йил Ҳомийлар ва шифокорлар йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан 2006 йилга мўлжалланган ўз иш режаларида зарур тадбирларни назарда тутсинлар;
2006 йил Ҳомийлар ва шифокорлар йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан тегишли тадбирларни амалга оширсинлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан биргаликда сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга сафарбар қилиш борасидаги ишларни фаоллик билан амалга оширсинлар.
4. Ушбу қарорнинг ижроси устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А.А.Каримов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 декабрь,
180-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 12-сон, 434-модда)