23.11.2011 йилдаги 409-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 23.11.2011 йилдаги 409-II-сон
Кучга кириш санаси
23.11.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги парламент сўрови бўйича Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А. Ҳаитовнинг ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини 2010 йил 18 ноябрда тасдиқлаган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг рўёбга чиқарилиши давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш муаммоларини изчил ҳал қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги корхоналарни ишга тушириш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш, хусусий, якка тартибдаги, оилавий тадбиркорликни, касаначиликни, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ҳамда уларни ривожлантириш, вақтинча ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 815,5 мингта иш ўрни (йиллик прогнознинг 85,3 фоизи), шу жумладан, қишлоқ жойларда 512,4 мингта иш ўрни ташкил этилди. Иқтисодиётда банд бўлган одамлар сони 2,5 фоизга ўсиб, 11,9 миллион нафарга етди, иқтисодиётнинг нодавлат секторида банд бўлганлар улуши 79,4 фоизни, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд бўлганлар улуши 74,2 фоизни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга мамлакатимизнинг бир қатор туманларида Дастурнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилмади. Масалан, бу кўрсаткичлар Нукус шаҳрида 97,3 фоизга, Булунғур туманида 94,1 фоизга, Шўрчи туманида 97,4 фоизга, Сўх туманида 94,6 фоизга, Сардоба туманида 92 фоизга, Ҳазорасп туманида 96,9 фоизга бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим шаҳарлар ва туманларда 2010-2011 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини битирганларни тўлиқ ишга жойлаштириш бўйича кўрсаткичлар бажарилмай қолди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расман тақдим этилган материаллар ва маълумотномаларда нохолис маълумотлар акс этилган айрим ҳоллар учрайди, бу эса статистика маълумотларини шакллантириш ва вазиятни таҳлил этишга салбий таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги парламент сўрови бўйича Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А. Ҳаитовнинг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А. Ҳаитовнинг 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури сўзсиз бажарилиши юзасидан чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларини рўёбга чиқаришда қолоқлик мавжуд бўлган минтақаларга кўмаклашган ҳолда мазкур Дастурнинг рўёбга чиқарилишини ҳар ойда мониторинг ва таҳлил қилиб боришни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан банд бўлмаганларни, айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаганларни, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қатламларини, биринчи навбатда, кўп болали аёлларни, ногиронларни, таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш, касбга қайта тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини рўёбга чиқариш ва унинг бажарилиши устидан назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши учун назарда тутилган кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ берилиши устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари балансига берилган иқтисодий жиҳатдан ночор ва ишламаётган корхоналарни тиклаш ҳисобидан Дастур доирасида янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва тегишли соҳалардаги хўжалик бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурлари доирасида янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, идораларга қарашли ишлаб турган корхоналар ва ташкилотларни модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш ҳисобидан Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг кўрсаткичлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорининг ҳудудий тузилмасини такомиллаштиришга, хусусан, ишчи кучи кўп бўлган минтақаларда ишчи кучига нисбатан талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлашга, қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига ва пудратга асосланган қурилиш ишларининг ташкил этилишига, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялашга кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантириш ҳисобидан янги иш ўринлари ташкил этишга ва уларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий кўрсаткичларига доир қисми бажарилишининг боришини мониторинг қилиш ва ҳар ойда кўриб чиқишни давом эттирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи тузилмавий, молиявий, кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатини рўёбга чиқариш юзасидан тадбирларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, аҳолининг кам таъминланган тоифаларини, биринчи навбатда, кўп болали аёллар, ногиронлар ва ишсизларни, бўшаб қолган ходимларни, таълим муассасаларининг битирувчиларини, энг аввало, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ ишга жойлаштиришни, мунтазам амал қилиб турувчи «корхона — коллеж» алоқалари йўлга қўйилишини, йирик шаҳарлар ва туманларда мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саъй-ҳаракатларни жойларда барқарор ва юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари ташкил этишга қаратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этишга доир масалаларни ҳал қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини кенг жалб этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларда Дастурнинг кўрсаткичлари сифатли, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар атрофлича таҳлил этилишини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг рўёбга чиқарилиши устидан назорат қилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаол иштирок этишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли қонунларга янги иш ўринлари ташкил этишга, таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида қонун ҳужжатларини тизимли таҳлил қилишни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
409-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 11-сон, 325-модда)