Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг
Қарори
САМАРҚАНД ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИДАГИ АЙРИМ ШАҲАР ВА РАЙОНЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг илтимоси қондирилиб, Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск шаҳрининг Булунғур деган, Фарғона вилоятидаги Киров районининг Бешариқ, Ленинград районининг Учкўприк, Фрунзе районининг Данғара деган тарихий номлари тиклансин;
Самарқанд вилоятидаги Большевистик районининг номи Гўзалкент райони, Советобод районининг номи эса Нуробод райони деб ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 май,
581-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й.,7-сон, 285-модда)