Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2011 йил 12 августда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ш. Акбарова тўғрисида»ги;
2011 йил 12 августда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси А.К. Рамбергенов тўғрисида»ги;
2011 йил 12 августда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси П.Б. Иматов тўғрисида»ги;
2011 йил 12 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини лавозимидан озод қилиш тўғрисида»ги;
2011 йил 12 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини лавозимидан озод қилиш тўғрисида»ги;
2011 йил 25 августда қабул қилинган «Ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида»ги;
2011 йил 25 августда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси И.Д. Ботиров тўғрисида»ги;
2011 йил 25 августда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси С.Б. Хамроев тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 август,
233-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 8-сон, 215-модда)