Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Н.М. Умаровга атроф муҳитнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ифлослантирилишининг олдини олишни комплекс равишда таъминлайдиган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари Ў.Х. Отақулов, С.В. Самойлов ва Ф.М. Қувватов томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Н.М. Умаровга атроф муҳитнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ифлослантирилишининг олдини олишни комплекс равишда таъминлайдиган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.М. Умаровга ушбу қарор ва парламент сўрови юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 11 август,
357-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 8-сон, 201-модда)