Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
назорат қилувчи органлар — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тафтиш — молия ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқ, давлат статистика органларига ҳамда банкларга тақдим этиладиган ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерлик, молия ва бошқа ҳужжатларини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
муқобил текшириш — операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат тартибида текшириш — хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.
4-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш шакллари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;
идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига рухсат белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва у чиқарган қарорларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга доир қисми назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади.
8-модда. Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари
Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг, шу жумладан комплекс текширувлар ҳамда тафтишларнинг назорат қилувчи органлар бир-бирининг ишини такрорлашига йўл қўймайдиган мувофиқлаштирувчи режаларини ишлаб чиқиш;
назорат қилувчи органларнинг текширувлар ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режаларига риоя қилишини назорат қилиш ҳамда режадан ташқари текширувлар махсус ваколатли орган билан келишмай ўтказилишига йўл қўймаслик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли органни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Текширишларни ўтказиш учун асос
Юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан тафтишдан ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари.
Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Текширишлар даврийлиги
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали тарзда текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла миқдорда тўловчи, бошқа тартиб ва қоидаларга риоя қилувчи аудиторларнинг ҳар йилги тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан, қоида тариқасида, кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Текширувлар муддатлари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддатлари ўттиз календарь кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Режадан ташқари текширув
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг буйруғи асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
агар текширувни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қароридан келиб чиққанда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда;
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш солиқ органлари ҳамда бошқа назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш
Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комплекс текширувлар махсус ваколатли орган тасдиқлаган режалар асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Назорат тартибида текшириш
Назорат тартибида текшириш назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят қилиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.
17-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
текширувга вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий ёки маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг қонуний талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;
текширув натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмасликни кафолатлаш
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
Шикоятни бериш назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 24 декабрь,
717-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 8-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 2007 й., 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й., 37-сон, 314-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 37-сон, 374-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)