Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг саккизинчи сессияси муҳокамасига киритилсин.
Шу нарса қайд этилсинки, мамлакатимизда иқтисодиётнинг молиявий мувозанати мустаҳкамланди ва тўлов интизомининг даражаси ошди. Давлат бюджетининг даромад ва харажат қисмлари тасдиқланган кўрсаткичлардан ошириб бажарилди. Давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан бир фоиздан камроқни ташкил этди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган кўрсаткичларга мос келади. Ушбу тақчиллик Марказий банк кредитлари ва давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган тушумлар, шунингдек республика бюджети маблағларининг йил бошидаги қолдиқлари ҳисобиги қопланди.
2001 йилда Давлат бюджетининг харажатлари институционал ўзгаришларни молиялаштириш, ижтимоий ва инсонпарварлик дастурларини амалга ошириш, тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни янгилаш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш, мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 3 апрель,
346-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 103-модда)