Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йилдаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
2. Давлат бюджетининг тақчиллиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган кўрсаткичлардан ошмаганлиги қайд этиб ўтилсин.
3. 2001 йилда Давлат бюджетининг харажатлари институционал ўзгаришларни молиялаштириш, ижтимоий ва инсонпарварлик дастурларини амалга ошириш, тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни янгилаш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш, мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 4 апрель,
352-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 62-модда)