Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Товар-хом ашё биржалари орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Товарларнинг биржа ва ярмарка савдосини янада рағбатлантириш, товарларни четга олиб чиқишни тартибга солиш ҳамда экспортдан валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 61 ва 62-позициялар қўшилсин:
|
« |
61. | Қурилиш ойнаси | 7005 292 50 0, 7005 293 50 0 , 7005 298 00 0 | |
| | 62. | Шиша банкалар | 7010 901 00 0 | ». |
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 ноябрь,
324-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 577-модда)