Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Таъкидлаб ўтилсинки, 2004 йилда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган 1,0 фоиз ўрнига 0,4 фоиз миқдорида тақчиллик билан ижро этилди.
2. 2004 йилда Давлат бюджетининг харажатлари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бюджет маблағлари самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашга, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштиришга, иқтисодиётни ривожлантириш ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган инвестициялаш лойиҳаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 14 июнь,
65-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 6-сон, 196-модда)