Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг:
2002 йил 22 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;
2002 йил 18 ноябрда қабул қилинган «А. Р. Муҳамедовни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари вазифасидан озод қилиш тўғрисида»ги;
2002 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги;
2002 йил 11 декабрда қабул қилинган «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Комиссия таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорлари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 13 декабрь,
453-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 226-модда)