06.11.2015 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.11.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатишларни амалга ошириш бўйича қонун ижодкорлиги ишлари дастури тўғрисида» 2014 йил 25 июндаги Ф-4305-сон фармойиши ижроcини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари фондлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар шаклида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларининг беғараз техник кўмаги (грантлари) маблағлари, имтиёзли кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва давлат муассасаларининг Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгашини 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини ошириш, улар фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш жараёнларига, шунингдек давлат бошқарувининг сифатидан фуқароларнинг қониқиши ўсишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг самарали, амалий механизмларини белгилаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан ва энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлардан аҳоли, жамоат бирлашмалари кенг фойдаланишини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати, сиёсий плюрализм принципларини, мамлакатда ва унинг ташқарисида юз бераётган воқеалар тўғрисида фикрлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати очиқ-ошкоралигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этишга кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқликни таъминлашнинг самарали тизимларини шакллантиришда, фуқароларнинг ахборотни эркин олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига методик, маслаҳат ёрдами бериш, ушбу соҳада зарур стандартлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоатчилик кенгаши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш давлат тизимини шакллантиришга кўмаклашиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш мониторингини жорий этиш ва уни тизимли олиб бориш мақсадларида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи, маслаҳат органи ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамоатчилик кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш регламентини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикасини икки ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, миллий оммавий ахборот воситалари, республиканинг ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир йилда камида икки марта давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар, шунингдек ушбу фаолиятни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини оширишни янада такомиллаштиришга доир аниқ таклифлар тақдим этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг раҳбарлари Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю.Ходиев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 6 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари, масъул бажарувчилар

1.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш.

2015 йил 1 декабрь

«Электрон ҳукумат» маркази, Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

2.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни ташкил этиш ва мунтазамлилик асосида амалга ошириш, натижалари тўғрисида жамоатчиликни, Вазирлар Маҳкамасини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини хабардор қилиш.

2015 йил 1 декабрь

«Электрон ҳукумат» маркази, Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларига «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2015 йил 20 декабрь

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

4.

Қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома;

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ коллегиал мажлисларида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Намунавий низом;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.

2015 йил 25 ноябрь

«Ўзархив»агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

2015 йил 25 ноябрь

«Ўзархив»агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

2015 йил 25 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

2015 йил 25 ноябрь

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ идоравий ҳужжатларни тасдиқлаш, жумладан:

Қонуннинг 5-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар рўйхатини;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот тақдим этилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхатини тасдиқлаш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Доимо

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

6.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш ва мунтазам равишда янгилаш, уларни расмий веб-сайтларда мажбурий жойлаштириш.

Доимо

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

7.

Ахборот хизматларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

8.

Идоравий архивлар фаолиятини такомиллаштириш, архивариусларнинг малакасини ошириш ва архив фондлари сақланиши шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, «Ўзархив»агентлиги

9.

Бюджет ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ахборот хизматлари (матбуот хизматлари) томонидан ахборот-тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилиши, оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларнинг бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилишини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тушунтириш.

2015 йил 1 декабрь

Молия вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, «Электрон ҳукумат» маркази

10.

Қонун нормаларининг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун республика ва минтақавий телерадиоканалларда телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, босма нашрларда мақолалар эълон қилиш.

Доимо

ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Адлия вазирлиги

11.

Давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва учрашувлар ўтказиш йўли билан қонун нормалари ва талабларини амалга ошириш бўйича аҳоли орасида, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари орасида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.

Доимо

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

12.

Ахборот олишни таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини нашр этиш («Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар).

2015 йил 25 ноябрь

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинарлар-тренинглар ташкил этиш.

Алоҳида жадвал бўйича

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Электрон ҳукумат» маркази, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абдуллаев Илхам Зайирович (келишув бўйича)‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгашининг раиси ‎
Садиков Шухрат Мухамаджонович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари‎
Ризаев Фарход Хамидуллаевич‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ‎
Файзуллаев Алишер Насибуллаевич‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Усманов Анвар Акрамович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари ‎
Юнусов Амонулла Хамидуллаевич‎ —‎ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори ‎
Абдуллаев Абдушукур Хамидович‎ —‎ «Ўзархив» агентлигининг бош директори‎
Ходжаев Асаджон Азатбекович‎ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси-ахборот ресурс марказининг директори ‎
Хикматуллаев Нусратилла Нурматуллаевич‎ —‎ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари‎
Суяров Садриддин Латипович‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари ‎
Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахужаевич‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг директори ‎
Абдукаримов Голибжон Озотович‎ —‎ Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг директори ‎
Халимбеков Иброхим Турсунович‎ —‎ Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг раиси ‎
Абдуллаев Абдулазиз Абутолипович‎ —‎ Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг директори ‎
Абдухаликов Фирдавс Фридунович‎ —‎ Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг раиси ‎
Каримов Абдумажид Мухитдинович‎ —‎ Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг раиси ‎
Атамухамедов Шухрат Махамаднозимович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири, Жамоатчилик кенгашининг масъул котиби ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 575-модда; 2016 й., 42-сон, 490-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)