Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг:
2002 йил 20 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил юзасидан ҳисоботи тўғрисида»ги;
2002 йил 16 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;
2002 йил 29 июлда қабул қилинган «Вилоятга бўйсунувчи айрим шаҳарларни туманга бўйсунувчи шаҳарлар тоифасига ўтказиш тўғрисида»ги қарорлари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 август,
407-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 167-модда)