Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари тасдиқлансин:
«Н.С. Юсуповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Агросаноат комплекси раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 16 апрелда чиқарган Фармони;
«Т. Холтоевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Агросаноат комплекси раҳбари вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2002 йил 16 апрелда чиқарган Фармони;
«Ў.Т. Комиловни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 24 апрелда чиқарган Фармони;
«Б.А. Ходжаевни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2002 йил 24 апрелда чиқарган Фармони;
«Ў.Т. Комиловни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2002 йил 24 апрелда чиқарган Фармони;
«Р.Ҳ. Ҳайдаровни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 16 майда чиқарган Фармони;
«Р.Ҳ. Ҳайдаровни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2002 йил 16 майда чиқарган Фармони;
«А.Н. Ориповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Алоқа ва ахборот-телекоммуникация технологиялари масалалари комплексининг раҳбари — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Бош директори этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 30 майда чиқарган Фармони;
«Б.Р. Парпиевни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 24 июнда чиқарган Фармони;
«Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 3 июлда чиқарган Фармони (1-банд);
«Ў.Т. Комиловни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2002 йил 24 июлда чиқарган Фармони;
«Ж.Б. Сайфиддиновни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2002 йил 24 июлда чиқарган Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 август,
406-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 166-модда)