Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи ярим йиллигидаги даромадлари 100,5 фоиз қилиб бажарилди, айни пайтда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган 2,0 фоиз ўрнига 0,9 фоизни ташкил этди ва у, асосан, пулнинг қадрсизланишига тааллуқли бўлмаган манбалар ҳисобидан қопланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси макроиқтисодий ва молиявий сиёсат янада эркинлаштирилишини, халқаро молия институтлари билан тузилган келишувларнинг амалга оширилишини, Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастури бажарилишини, самарали инвестиция сиёсати ўтказилишини, гуманитар ва умумтаълим дастурлари устувор молиялаштирилишини таъминласин.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини, маҳаллий бюджетлардан қилинган харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини ва бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида зарур тартиб ўрнатилишини таъминласинлар, бунда давлат харажатларини қисқартиришга, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қуришнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигига, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган самарадор лойиҳаларни молиялаштиришга, бозорни Ўзбекистон Ресбликасида ишлаб чиқарилган сифатли халқ истеъмоли моллари билан бойитишга ҳамда пуллик хизмат кўрсатишнинг соҳа ва турини кенгайтиришга алоҳида эътибор берсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 август,
394-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 155-модда)