Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган ҳамда халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги махсус комиссиянинг фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган ҳамда халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги махсус комиссиянинг фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 август,
387-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 146-модда)