Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон автотранспорт воситаларидан йўл йиғимлари ставкаларини тенглик асосида қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 сентябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ: Учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан 175,0 АҚШ доллари миқдорида қўшимча йиғим ундирилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 ноябрь,
318-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 565-модда)