Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2399-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 99-сонли «Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2399-2, 28.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон буйруғи (рўйхат рақами 2399, 2012 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 518-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 октябрь,
38-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 38-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тиббиёт муассасаларида нефрология ихтисослигида гемодиализ муолажаси амалга оширилиши мумкин.».
2. 7-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фақат давлат муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланган тиббий экспертизаларни, шу жумладан тиббий-меҳнат, ҳарбий-тиббий, суд-тиббиёт, суд-психиатрия, санитария-гигиена экспертизаларини ўтказиш;».
3. Илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«кератопластика.».
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2015 йил 5 октябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 567-модда)