Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
«Н.С. Юсуповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Агросаноат комплекси раҳбари вазифасидан озод қилиш тўғрисида»ги 2003 йил 26 майдаги Фармони;
«А.М. Джураевни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2003 йил 5 июндаги Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Республика Ҳарбий прокурори Б.А. Дехқановни лавозимидан озод этиш ҳақида»ги 2003 йил 16 июндаги Фармони;
«Ш.Ш. Узаковни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Республика Ҳарбий прокурори лавозимига тайинлаш ҳақида»ги 2003 йил 16 июндаги Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.У. Эргашевни лавозимидан озод этиш ҳақида»ги 2003 йил 29 июлдаги Фармони;
«А.У. Баҳромовни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида»ги 2003 йил 30 июлдаги Фармони тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 август,
537-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 151-модда)