Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2003 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2003 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси, фракциялари ҳамда блокларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2003 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин ҳамда у Олий Мажлиснинг ўн иккинчи сессияси муҳокамасига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 28 август,
513-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 127-модда)