Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги аризаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг янги таркиби шакллантирилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириб турсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 январь,
17-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 2-сон, 49-модда)