Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2004 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2004 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилган ҳисоботни кўриб чиқиб, Олий Мажлиснинг Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси, фракциялари ҳамда блоклари таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2004 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин ҳамда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн бешинчи сессияси муҳокамасига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 август,
652-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 8-сон, 152-модда)