Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан сайланган депутатлар фракциясини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан сайланган 27 кишидан иборат депутатлар фракцияси рўйхатга олинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 январь,
10-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 2-сон, 43-модда)