Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг:
«Сирдарё вилоятининг маьмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 2004 йил 11 февралдаги қарори;
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туман маьмурий-ҳудудий тузилмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи ҳақида»ги 2004 йил 11 февралдаги қарори тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 апрель,
629-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2004 й., 5-сон, 98-модда)