Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг раҳбариятининг 2003 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг раҳбариятининг 2003 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маьқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг раҳбариятининг 2003 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Олий Мажлис муҳокамасига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 январь,
591-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 48-модда)