Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Кенгашининг ҳамкорлиги бўйича комиссия аъзоларининг Ўзбекистон қисми таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Кенгашининг ҳамкорлиги бўйича комиссия аъзоларининг Ўзбекистон қисми қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
Сафоев Содиқ Салихович |
— |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси, Комиссия ҳамраиси |
|
Борисова Елена Михайловна |
— |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директорининг ўринбосари |
|
Мухаммедов Гафурджон Исраилович |
— |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети ректори |
|
Бурханов Алишер Хаджимуродович |
— |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, доимий асосда ишловчи сенатор |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 ноябрь,
КҚ-98-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 11-сон, 346-модда)