Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳузуридаги Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 25 октябрда киритилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосарлари шу йилнинг 20 ноябригача 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи мажлисларидаги муҳокамасини ташкил этсин.
4. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддат ичида Қонунчилик палатаси Кенгашига 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 6 ноябрь,
760-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 11-сон, 329-модда)