Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари ҳақидаги ахбороти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари ҳақидаги ахборотини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири (А. Хаитов), Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири (Г. Саидова), Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири (Б. Ходиев), Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси (Б. Тўраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси (Б. Янгибоев), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари бўйича қарорининг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан кўрилган чоралар ва натижалари ҳақида ушбу Қўмитага белгиланган муддатларда ахборот тақдим этилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари бўйича қабул қилинган Қўмита қарорини тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги умумлаштирилган ахборотни 2013 йил 15 декабргача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига тақдим этсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (М. Хужамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
КҚ-57-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 90-модда)