Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2012 йил 24 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги;
2013 йил 5 мартда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги;
2013 йил 5 мартда қабул қилинган «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси М. Мусаев тўғрисида»ги;
2013 йил 5 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
2013 йил 27 мартда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида» парламент эшитуви якунлари ҳақидаги ахбороти тўғрисида»ги;
2013 йил 27 мартда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 март,
СҚ-378-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 68-модда)