Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови бўйича «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси раиси Ғ.И. Иброҳимовнинг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг инновацион фаолияти тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови бўйича «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси раиси Ғ.И. Иброҳимовнинг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг инновацион фаолияти тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ўз саъй-ҳаракатларини инновацион лойиҳалар ва технологияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини рағбатлантириш, кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва кимё маҳсулотларининг янги турларини ўзлаштириш, 2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар сўзсиз бажарилишига қаратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда кимё саноатида, шунингдек мамлакат иқтисодиётининг бошқа тармоқларида инновацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 4 ноябрь,
1094-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 11-сон, 418-модда)