29.03.2013 йилдаги СҚ- 375-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р. Қодировнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, прокуратура органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратини янада кучайтириш бўйича муайян ишлар қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилганидек, давлат мустақиллиги қўлга киритилган дастлабки кунларданоқ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш жамият ва давлат қурилишининг энг муҳим устувор йўналиши, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг, қонун ижодкорлиги фаолиятининг мақсади ва мазмунига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлигини, шунингдек давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятини мустаҳкамлаб қўйган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ҳуқуқий база яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг яхлит ташкилий-ҳуқуқий механизмлари тизими шакллантирилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, «Ижтимоий фикр» маркази ва бошқалар ташкил этилган ҳамда самарали фаолият кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоячиси бўлиб хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш бўйича комплекс чоралар кўрилган. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик қадриятларни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимининг изчил демократлаштирилиши, жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг либераллаштирилиши прокуратура органлари фаолиятининг мазмуни ва шаклини жиддий ўзгартирди, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини кучайтирди. 2001 йилда янги таҳрирда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижросини назорат қилишни прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги Фармонига мувофиқ Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, қуйи прокурорларнинг дастлабки тергов босқичидаги бир қатор назорат ваколатлари чиқариб ташланиши, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бир қатор моддаларининг терговга тегишлилиги ўзгартирилганлиги ва бошқа чоралар прокуратура органларига асосий эътиборни ўзларининг энг муҳим вазифаларини амалга оширишга — инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонунлар ижро этилишини назорат қилишга қаратиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, ташкилий-ҳуқуқий механизмларни рўёбга чиқариш бўйича ишлар бугунги кун талабларига ҳали тўла мос эмас. Жойларда мансабдор шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунларнинг талабларига эътиборсизлик билан қараш, фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан чоралар кўрмаслик, фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий, меҳнат ва бошқа манфаатларига дахлдор бўлган масалаларни ҳал қилишда суиистеъмолликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд. Бундай камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўздавергеодезкадастр» Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва бошқалар фаолиятида аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари ўзларининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш вазифаларини амалга ошира бориб, қонунларнинг, шу жумладан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилишини назорат қилиш якунлари бўйича 2012 йилда давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дахлдор бўлган 1350 та ҳужжатига нисбатан протест келтирган. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига эътиборсизлик билан қараш, фуқароларнинг мурожаатларини кўрмасдан қолдириш, улар томонидан кўтарилаётган муаммолар юзасидан чоралар кўрмаслик ҳолатлари бўйича прокурорларнинг қарорлари ва тақдимномалари асосида тегишли мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган, жиноий ишлар қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор назорати тартибида ўтказилган тадбирлар жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ва бандликни таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларини ижро этиш етарли даражада ташкил этилмаганлиги аниқланган. Қонунни бузиш ҳолларини текшириш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича 2012 йилда 1460 нафардан ортиқ мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган, 52 та жиноят иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича қонунларнинг моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида 2012 йилда прокуратура органлари томонидан 125 мингдан ортиқ тадбир ўтказилган, оммавий ахборот воситалари орқали 23 мингдан ортиқ чиқиш амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада тўлароқ таъминлаш мақсадида бир қатор қонун лойиҳалари, шу жумладан «Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида»ги ва «Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини таҳлил қилиш фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда кафолатларини мустаҳкамлаш устидан прокурор назоратини кучайтириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўриш зарурлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р. Қодировнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида эшитиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сессияларда тегишли прокурорларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилга мўлжалланган иш режаларида тегишли прокурорларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини тинглашни ташкил этиш бўйича чораларни назарда тутиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р. Қодиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижро этилиши устидан прокурор назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва унга чек қўйиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда келтирилган зарарни ундириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида прокурор таъсири чораларининг самарадорлигини уларнинг сифатини ошириш нуқтаи назаридан таҳлил қилсин ва тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро ҳужжатларнинг қўлланилиши ва ижро этилиши устидан прокурор назоратини кучайтириш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан прокурор назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан йўналтирилаётган маблағларнинг манзиллилигини ҳамда бунда ҳуқуқбузарликларга йўл қўяётган мансабдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, шу жумладан назорат қилувчи органларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари қонунийлиги устидан назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисида ахборот беришнинг мунтазамлилигини алоҳида назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Ижтимоий фикр» маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ҳамкорликни фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайдиган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида назорат тартибидаги текширишларнинг самарадорлигини мониторинг қилишни кучайтирсин, унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланишни фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
cуд-ҳуқуқ соҳасидаги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайдиган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р. Қодиров) ушбу қарорни ижро этишнинг бориши тўғрисида 2014 йилнинг 10 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (С. Артикова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-375-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 66-модда)