30.09.2015 йилдаги 286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.09.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Қонун 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини, шунингдек ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ҳамда янги қарор қабул қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги 15.1-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15.1. Кассация инстанцияси суди ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳоллардагина ҳал қилув қарори (қарор)ни бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар эътиборга олишлари керакки, мазкур модда учинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган арз қилинган талаб бўйича қарорнинг қабул қилинмаганлигига даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисидаги аризаларда, қарши даъво аризада кўрсатилган талаблар бўйича ҳал қилув қарори ва (ёки) қарорнинг қабул қилинмаганлиги ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асосларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва унинг кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қуйидаги мазмундаги 15.2-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15.2. Кассация инстанцияси суди даъво аризасини (аризани) қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни бекор қилган тақдирда, ХПК 172-моддасининг учинчи қисмига мос ҳолда иш ажрим ва (ёки) қарор бекор қилинган суд инстанциясига кўриш учун ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйидаги мазмундаги 16.1-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16.1. Моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши (ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бундан мустасно) кассация инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ёки апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилиш, иш юритишни тугатиш ёки даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилиши лозим бўлган қонун ҳужжатларининг қўлланилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг нотўғри талқин қилинганлиги».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик судига корпоратив низолар бўйича ишлар ҳам тааллуқлидир. Бундай ишлар низо вужудга келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ташкилот ёки жисмоний шахс бўлишидан қатъи назар, фақат хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. Бундан меҳнатга оид низолар, шунингдек хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар инобатга олишлари лозимки, ХПКнинг 15519-моддасида кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди. Шунинг учун низонинг ушбу моддада кўрсатилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ёки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХПК 31-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ корпоратив низолар бўйича даъволар юридик шахс жойлашган жойда тақдим этилади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу қоидада кўрсатилган юридик шахс деганда, низо айнан қайси юридик шахснинг фаолияти юзасидан келиб чиққан бўлса, шу юридик шахс тушунилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тадбиркорлик субъекти томонидан берилган даъво аризасида давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ноқонуний ҳужжат қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш талаби қўйилган бўлиб, даъвогар даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган бўлса, суд ушбу даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ариза билан тадбиркорлик субъекти манфаатида даъво киритган ваколатли органлар мурожаат қилганда ҳам суд даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаган бошқа шахслар томонидан тақдим этилган бундай аризалар умумий тартибда кўриб чиқилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи жумласидаги «иккинчи» деган сўз «учинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХПК 125-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қоида ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши лозим бўлган ишларга ҳам татбиқ этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қуйидаги мазмундаги 26.3-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26.3. СК 330-моддасининг 30-бандига мувофиқ мулкдорлар хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан давлат божидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар эътиборга олишлари керакки, ушбу имтиёз фақат мулкдорларнинг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бузадиган давлат органлари ва бошқа органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган даъво аризалари бўйича қўлланилади. Бунда мулкдор даъвони қаноатлантириш рад этилганда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади. Даъво қаноатлантирилганда давлат божи СК 337-моддасининг ўнинчи қисмига кўра жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги 26.4-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26.4. Судларнинг эътибори СК 330-моддасининг 31-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигига қаратилсин. Суд ҳужжатлари устидан апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда ҳам уларга нисбатан ушбу имтиёз татбиқ этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 28-банднинг биринчи жумласидаги «, шунингдек хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарори қуйидаги мазмундаги 19.1-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19.1. «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган, ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан судлар божхона органларининг инкассо топшириқномаларини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаларини кўраётганда мазкур инкассо топшириқномалари ҳақиқатдан ҳам «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган суммаларни ундириш мақсадида қўйилганлигини аниқлашлари керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қуйидаги мазмундаги 25.1-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25.1. Судларга тушунтирилсинки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима тайинланиб, сўнгра Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги 25.2-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25.2. Бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун молиявий санкцияларни қўллашда давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жарималарнинг энг юқори миқдори оғирроқ жарима ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар инобатга олишлари керакки, унча оғир бўлмаган жарима оғирроқ жарима билан қамраб олинганда оғирроқ жарима қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдоридан ошмаслиги лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қуйидаги мазмундаги 25.3-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25.3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, агар бошқа ҳуқуқбузарликлар билан бир қаторда Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳам мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган молиявий жарима миқдори содир этилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган молиявий жарима миқдоридан оғирроқ бўлса, жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ ёки қисман қўшиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас, қисман қўшишда эса жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйидаги мазмундаги 25.4-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25.4. Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан оғирроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни иккита санкция ўртасидаги фарқ суммаси миқдорида қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан енгилроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни қўллайди, бироқ, биринчи иш бўйича тайинланган жарима иккинчи ҳуқуқбузарлик учун назарда тутилган жаримани қамраб олганлиги сабабли қўлланилган жарима ундирилмайди ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қуйидаги мазмундаги 35.1-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«35.1. Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда судларни эътибори молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлигига қаратилсин. Ушбу ҳуқуқни амалга оширишда суд қўлланиладиган молиявий санкция миқдорининг содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларига мутаносиблигини баҳолаши, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаши, солиқ тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиши лозим. Бунда инобатга олиш керакки, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ тўловчи томонидан исботланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати тугал бўлмаганлиги боис, суд солиқ тўловчи томонидан солиқларни мунтазам равишда тўлаб келинганлигини, солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этилганлигини, унинг молиявий аҳволи оғирлигини, молиявий санкциянинг қўлланилиши оқибатида иқтисодий ночор (банкротлик) ҳолатига тушиши мумкинлигини ва солиқ тўловчини ижобий тавсифловчи бошқа ҳолатларни енгиллаштирувчи деб ҳисоблаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб ва молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмидаги қоида ҳар бир модда ёки модданинг ҳар бир қисми ёхуд уларнинг айримлари бўйича алоҳида қўлланилиши мумкин. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ қўшиш йўли билан аниқланиб, ва у давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жариманинг энг юқори миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўлланилиши сабаблари ва асослари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган Солиқ кодексининг тегишли моддаси, ҳуқуқбузарликнинг ҳар бири бўйича Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисми алоҳида қўлланилганлиги ва ушбу банднинг тўртинчи хатбошида белгиланган қоида бўйича аниқланган молиявий санкциянинг узил-кесил миқдори кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «ушбу модданинг иккинчи қисмига» деган сўзлар «ушбу модданинг учинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида кирим қилинмаган товарлар давлат даромадига ўтказилган тақдирда, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими, қарори ёки ҳал қилув қарорига асосан кирим қилинмаган товарлар йўқ қилинган бўлса, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, судлар Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий санкция қўллашда ушбу иш маъмурий ёки жиноий иш билан боғлиқлигини аниқлашлари ҳамда суд ҳужжатларида баён этилган ҳолатларга асосланишлари лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 38.2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Солиқ кодекси 114-моддасининг тўртинчи қисмига» деган сўзлар «Солиқ кодекси 114-моддасининг бешинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 43-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарорининг 34-бандига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 31-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида» 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарорининг 6-бандидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 2, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «ХПК 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари» деган сўзлар «ХПК 125-моддасининг биринчи-учинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 12-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 13-банд биринчи хатбошисининг биринчи жумласи «ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш» деган сўзлардан кейин «ҳамда давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахснинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги иш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «иккинчи» деган сўз «учинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошисидаги «биринчи қисмида назарда тутилган бир ойлик муддат» деган сўзлар «биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 19-банд иккинчи жумласидаги «бир ойлик муддатдан» деган сўзлар «муддатлардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 23.1-банддаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья К. ДАВЛЕТОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286-сон