Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Қосимовнинг «Ўзбекистонда туризмни ва туристик хизматларни ривожлантиришнинг ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Қосимовнинг «Ўзбекистонда туризмни ва туристик хизматларни ривожлантиришнинг ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида саъй-ҳаракатларини Ўзбекистонда туризмни ва туристик хизматларни янада ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада самарадорликни ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишига қаратсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 20 май,
1000-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 5-сон, 181-модда)