Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматовнинг «Ўзбекистонда электр энергетикасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматовнинг «Ўзбекистонда электр энергетикасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда:
ўз саъй-ҳаракатларини электр энергетикасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишига қаратсин;
электр энергетикасини янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишни норматив жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 30 апрель,
998-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 153-модда)