Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
«И. X. Нажмиддиновни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги 2004 йил 17 сентябрдаги Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 27 сентябрдаги Фармони;
«Ш. Нурматовни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2004 йил 28 сентябрдаги Фармони;
«А. А. Азизходжаевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари вазифасидан озод этиш тўғрисида»ги 2004 йил 4 октябрдаги Фармони;
«А. А. Азизходжаевни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2004 йил 4 октябрдаги Фармони;
«Р. Р. Юнусовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси вазифасидан озод этиш тўғрисида»ги 2004 йил 10 октябрдаги Фармони;
«Р. Ф. Файзуллаевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, коммунал хизмат кўрсатиш ва транспорт комплекси раҳбари вазифасидан озод этиш тўғрисида»ги 2004 йил 13 октябрдаги Фармони;
«Р. С. Қосимовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2004 йил 13 октябрдаги Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги 2004 йил 15 октябрдаги Фармони;
«Ш. Нурматовни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги 2004 йил 15 октябрдаги Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари X. X. Нематовни лавозимидан озод этиш ҳақида»ги 2004 йил 19 октябрдаги Фармони;
«Б. Г. Нурмухамедовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2004 йил 22 октябрдаги Фармони тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 декабрь,
716-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 й., 1-сон, 20-модда)