26.02.2013 йилдаги 618-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 26.02.2013 йилдаги 618-II-сон
Кучга кириш санаси
26.02.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси Ф.М. Ризаевнинг «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 25-моддасига мувофиқ, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ташаббусига кўра «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси Ф.М. Ризаевнинг «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қайд этадики, мамлакатимизда туризм соҳасини тартибга солувчи зарурий норматив-ҳуқуқий база яратилган, унинг инфратузилмасини ривожлантириш, маданий мерос объектларини қайта тиклаш ҳамда таъмирлаш юзасидан тизимли ва кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда 865 та туристик ташкилот ўз фаолиятини амалга оширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2012 йилда чет эллик ва мамлакатимиз туристлари сони 1,2 млн кишидан ошди, бу 2011 йилдагидан 17,5% кўпдир. 2012 йилда чет эллик туристларга хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар 178,8 млн АҚШ долларини ташкил этиб, бу 2011 йилдагидан 15% кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, туризмни янада ривожлантириш масалаларида талай фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Жумладан, 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда туризмдан тушган даромад ЯИМга нисбатан 1,5%дан ошмади, ваҳоланки бошқа мамлакатларда ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 10 дан 45 фоизгачасини ташкил этади. Айни чоғда туристлар оқимининг асосий қисми мамлакатимизнинг бош туристик марказлари — Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига тўғри келмоқда. Аммо, мамлакатимизнинг бир қатор истиқболли минтақалари инфратузилмасини тизимли ривожлантиришга етарлича эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризмнинг маърифий, илмий, экологик, спорт-соғломлаштириш каби турларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилмаган. Кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини, туристларни жалб этишнинг замонавий самарали шакллари ва усулларидан фойдаланиш, миллий туризм индустриясига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини жиддий яхшилаш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички туризмни, шу жумладан ёшлар туризмини ташкил этиш ва ривожлантиришда фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Мактаблар, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари учун туристик йўналишлар дастурларини ғоявий-мазмуний жиҳатдан бойитиш, маданий мерос объектларининг тарихи ва аҳамиятини тушунтириб берувчи ҳар томонлама пухта ишланган материалларни тайёрлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Кўпгина туристик ташкилотлар ва уларнинг ходимлари Ўзбекистон халқининг ноёб маънавий бойлиги ва тарихий мероси ёдгорликлари бўлган туристик объектлар тўғрисида зарур ахборот бериш учун етарлича тайёргарликка эга эмас. Шу муносабат билан туризм соҳаси учун кадрлар — гидлар, экскурсоводлар, туристик ва меҳмонхона ташкилотлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш дастурлари жиддий такомиллаштиришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда халқаро ва миллий туристик бозорларда, шунингдек халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда туризм соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларини, хусусан 1999 йилда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини янада такомиллаштириш талаб қилинади. Ҳозирги вақтда туристик фаолият талай миқдордаги ҳавола қилувчи нормаларни ўз ичига олган мазкур Қонундан ташқари тизимлаштириш ва кодификация қилиш талаб этиладиган 30 дан зиёд қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳамда Ўзбекистон халқининг ноёб маънавий бойлиги ва тарихий меросини тарғиб қилишнинг, фуқароларни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг, халқаро майдонда мамлакатимизнинг ижобий мавқеини шакллантиришнинг самарали воситаси сифатида туризмни ривожлантиришга қаратилган дастурлар бундан буён ҳам амалга оширилишини, қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси Ф.М. Ризаевнинг «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, республикада туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, туристик фаолиятни рағбатлантириш, шунингдек маърифий, фуқароларни ва, биринчи навбатда, ёш авлодни ахлоқий-маънавий, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда ўз Ватанидан фахрланиш, Ўзбекистон халқининг миллий тарихи, анъаналари ва одатларига чуқур ҳурмат туйғусини шакллантириш ишида туристик фаолиятнинг имкониятларидан фойдаланиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар мажмуини назарда тутувчи Туризмни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасида, хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш. Мутахассислар менежментнинг, ишбилармонлик тижорат маъмуриятчилигининг замонавий услубларини эгаллаган, Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши ва бугунги куни ҳақидаги, мамлакатимизда амалга оширилаётган социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ҳақидаги ҳаққоний ахборотни чет эллик ва мамлакатимиз туристларига етказиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасида мамлакатимизда тўпланган тажрибани ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида ҳавола қилувчи нормалар миқдори қисқартирилишини, туристик фаолият субъектлари ва туристларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, шунингдек туризм соҳасидаги ваколатли давлат органининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари янада аниқ тартибга солинишини назарда тутувчи «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбектуризм» миллий компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз туризм индустриясини, халқаро ва ички туризмни, шунингдек маърифий, илмий, экологик, спорт-соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш, бу соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, чет элларда Ўзбекистоннинг миллий туристик салоҳиятини тарғиб қилиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда туризм соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, он-лайн бронлаш, ахборот-маълумот бериш миллий тизимларини, туристларни ахборотдан хабардор қилиш тизимини вужудга келтириш ва зарур ахборотни айирбошлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда туризмни ривожлантириш ҳамда тегишли инфратузилмани шакллантириш минтақавий дастурларининг сифатли ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ушбу қарорнинг ижроси назорат қилинишини таъминласин ҳамда 2013 йил якунлари бўйича бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
618-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 2-сон, 29-модда)