самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини иш билан таъминлашнинг қўшимча кафолатлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ҳамда Самарқанд шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2015 йил 26 августдаги 795-сонли хатини кўриб чиқиб, шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналарда 2016 йил учун иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб қарор қиламан:
1. Аҳолининг ижтимоий мухофазага мухтож, мустақил равишда иш топишда маълум қийинчиликларга дуч келаётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳоли қатламлари учун мўлжалланган иш жойларининг энг кам миқдори шаҳарда жойлашган ва фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишчи ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда шу соннинг 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, шундан 3 фоиз миқдорида ногиронлар учун белгилансин ва банд қилиб қўйилсин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига қуйида таъкидлаб ўтилган фуқаролар учун иш жойлари амалдаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини назарда тутган ҳолда, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она, 14 ёшгача ва ногирон болалари бор, кўп болали ота-оналар учун;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларига;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;
ногиронлар учун;
бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;
сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун иш ўринларини яратиш кўзда тутилсин.
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ мазкур қарорнинг ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотларга белгиланган тартибда жарималар қўлланилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом»га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, ногиронлар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.
7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Н. Вафоқулова)га бир ҳафта муддат ичида шаҳар ҳокимининг мазкур қарори нусхасини корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминлаш топширилсин.
8. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2014 йил 30 сентябрдаги 1650-Қ-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари У. Назаров ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Н. Вафоқулова зиммаларига юклансин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ШУКУРОВ
Самарқанд ш.,
2015 йил 23 сентябрь,
1242-қ-сон