Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳри туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилишига розилик берилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 29 январь,
607-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 1-сон, 12-модда)