Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СОВЕТИ ПРЕЗИДИУМИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг қуйидаги Фармонлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин:
1982 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳарлардаги район Советлари ижроия комитетларининг бўлимлари ва бошқармалари ҳақида ҳамда уларни тузиш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1982 йил, № 17, 313-модда);
1987 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳарлардаги район Советлари ижроия комитетларининг бўлимлари ва бошқармалари Рўйхатига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1987 йил, № 19, 196-модда);
1988 йил 28 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳарлардаги район Советлари ижроия комитетларининг бўлимлари ва бошқармалари Рўйхатига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, № 22, 265-модда);
1988 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳарлардаги район Советлари ижроия комитетларининг бўлимлари ва бошқармалари Рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, № 35, 403-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
1020-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 29-модда)