Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши РАЁСАТИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУТАХАССИСЛАРИНИ БИТИМ АСОСИДА ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тажриба тариқасида Ўзбекистон Республикаси мутахассислари гуруҳини меҳнат шартномаси асосида хорижга ишлаш учун юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг муҳокамасига ташқарига ишчи кучи чиқариш ва ташқаридан ишчи кучи олиб келиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лойиҳасини киритсин;
уқтириб ўтилган қонун ҳужжатлари тасдиқлангунига қадар ташқарига ишчи кучи чиқариш ва ташқаридан ишчи кучи олиб келиш масалаларини тартибга солувчи, хорижда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя этилишини таъминловчи қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 июль,
895-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 294-модда)