Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши РАЁСАТИнинг
Қарори
1993 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ БОШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Олий Кенгаш ўн иккинчи сессиясида ҳозирги воқеалар тўғрисида сўзлаган нутқида баён этилган қоидалар ва хулосаларга амал қилиб, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси юзасидан Миллий банк раиси Р. С. Азимовнинг қилган маърузасини, шунингдек 1993 йил биринчи кварталида халқ хўжалигининг иш якунлари ҳамда иқтисодий ислоҳотнинг бориши тўғрисидаги масалани муҳокама қилиш чоғида Вазирлар Маҳкамасида республика банкларининг фаолияти ҳар томонлама кўриб чиқилганлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Олий Кенгаш Иқтисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитасининг таклифлари қабул қилинсин ва 1993 йилги Давлат пул-кредит сиёсатининг бош йўналишлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (Б. С. Ҳамидов) Бош йўналишларининг III бўлимига қуйидаги мазмундаги қўшимча киритиш хусусидаги таклифи қабул қилинсин:
«Халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга ва ижтимоий эҳтиёжларга сармоялар ажратиш сезиларли даражада ошганлиги муносабати билан ана шу мақсадлар учун тижорат банкларига ажратилган ресурслар эвазига тўлов объектлар қурилиши тугалланиб, ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, дастлабки фойда олинганидан кейин ундирила бошланиши белгилаб қўйилсин».
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 июнь,
891-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 290-модда)