11.01.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида
Консуллик Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенциясининг қоидаларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга иродасини ифодалаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини имкони борича енгиллаштирадиган принциплар асосида икки давлат ўртасидаги консуллик муносабатларини тартибга солиш ва ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик конвенциясини тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ
Тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда келтирилган атамалар қуйидаги маънога эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консуллик округи» консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасаси бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш топширилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат кўрсатиш ходими» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик муассасаси ходимлари» консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчиси ва хизмат кўрсатиш ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «хусусий уй ходими» консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «оила аъзоси» консуллик мансабдор шахсининг у билан бирга яшовчи ва унинг қарамоғида бўлган рафиқаси ёки эри, фарзандлари вa ота-онасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган ер майдони билан биргаликда иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, жумладан консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консуллик архивлари» барча қоғозлар, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, кино ва фотоматериаллар, ахборотни сақлаш ва ишлатиш бўйича техник воситалар, консуллик муассасасининг реестр китоблари, шифрлар ва кодлар, картотекалар, шунингдек, уларнинг бутунлиги ва сақланиши учун мўлжалланган аслаҳаларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «кема» консулликка ваколат берган давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва бу давлатда қайд этилган ҳар қандай ҳарбий кемалардан ташқари, сузиш воситасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «ҳаво кемаси» консулликка ваколат берган давлатда қайд этилган, бу давлатга тегишлилилик таниқлик белгиларини ишлатиш ҳуқуқи берилган ҳар қандай, ҳарбий учиш аппаратларидан ташқари, учиш аппаратини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциянинг консулликка ваколат берган давлат фуқароларига тегишли бўлган қоидалари консуллик жойлашган давлат қонунчилигига ва шу мамлакатдаги манзилгоҳига биноан таъсис этилган юридик шахсларга ва юридик шахслар бўлмаган бошқа субъектларга тенг равишда тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ
Консуллик муассасаларини очиш ва консуллик муассасаси хизматчиларини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консуллик муассасаларини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақатгина консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи консулликка ваколат берган давлат томонидан аниқланади ва консуллик жойлашган давлат томонидан маъқулланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округига тегишли кейинги ўзгаришлар фақатгина консуллик жойлашган давлат розилиги билан консулликка ваколат берган давлат томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш ва тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси бошлиғи консуллик патенти тақдим этилганидан ва консуллик жойлашган давлатдан экзекватура олинганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат консуллик патентини ўз дипломатик ваколатхонаси орқали ёки бошқа йўл билан консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, фуқаролиги ва даражаси, у ўз вазифаларини бажарадиган консуллик округи ва консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Патент тақдим этилиши билан консуллик жойлашган давлат экзекватурани имкони борича қисқа муддатда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экзекватурани бериш дақиқасигача консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига у ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришига розилик бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазифаларини вақтинча бўлса ҳам бажаришга розилик берилган дақиқадан бошлаб консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажариши учун зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Келиш ва кетиш тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган консуллик муассасаси хизматчисининг келиши, унинг батамом кетиши ёки мажбуриятларини бажаришининг тугаши, шунингдек консуллик муассасасида ишлаш даврида юзага келиши мумкин бўлган унинг статусига таъсир этадиган барча бошқа ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси оила аъзосининг келиши ва батамом кетиши, агар шундай бўладиган бўлса, шахс оила аъзоси бўладиган ёки оила аъзоси бўлишдан тўхтайдиган фактлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусий уй хизматчисининг келиши ёки батамом кетиши, шунингдек у томонидан ишнинг тугатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик жойлашган давлатда доимий яшовчи шахсни консуллик муассасаси хизматчиси ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ишга олиш ёки ишдан бўшатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг гувоҳномалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари ҳар бир консуллик мансабдор шахсига унинг шахси ва мансабини тасдиқловчи тегишли ҳужжатни бепул беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек консуллик хизматчилари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва хусусий уй ходимларига, бу шахслар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмаган ва унда доимий яшамайдиган ҳолда, тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1 ва 2-бандларининг қоидалари мос равишда оила аъзоларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган ва бу давлатда ўз хизмат вазифаларидан ташқари бажарилгани учун тақдирланиши мумкин бўлган бошқа ишни бажармайдиган консулликка ваколат берган давлат фуқаросигина консуллик мансабдор шахси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Экзекватурани бекор қилиш ва тан олишни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат исталган вақтда, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда, консулликка ваколат берган давлатни дипломатик йўл билан ёки бошқа тегишли шаклда консуллик муассасаси бошлиғига берилган экзекватура бекор қилинганлиги ёки консуллик мансабдор шахси «persona non grata» деб тан олинганлиги, ёхуд у ёки бу консуллик муассасаси ходими номақбул эканлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда консулликка ваколат берган давлат бундай шахсни, агар у ўз вазифаларини бажаришга киришган бўлса, чақириб олиши керак. Агар консулликка ваколат берган давлат оқилона муддат ичида бу мажбуриятни бажармаса, унда консуллик жойлашган давлат бундай шахсни консуллик муассасаси ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Консуллик вазифаларини учинчи давлатда бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлат манфаатдор давлатларни хабардор қилганидан сўнг бир давлатда очилган консуллик муассасасига бошқа давлатда консуллик вазифаларини бажаришни топшириши мумкин, агар бу давлатлардан бирортаси томонидан аниқ ифода этилган эътироз бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Учинчи давлат номидан консуллик вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатни тегишли хабардор қилганидан сўнг ва у томонидан эътироз бўлмагач, консуллик жойлашган давлатда учинчи давлат номидан консуллик вазифаларини бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фахрий консулларни тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи томонлардан ҳар бири икки томонлама муносабатлар доирасида фахрли консуллик мансабдор шахсларини, уларга нисбатан консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 3-бўлими қоидалари, шунингдек, бунинг имкони бўлса, ушбу конвенция қоидаларини қўллаган ҳолда, тайинлаши ва қабул қилиши мумкин. Фахрли консуллик мансабдор шахслари консулликка ваколат берган давлат, консуллик жойлашган давлат ёки учинчи давлат фуқаролари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ
Ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консуллик муассасаси ўз вазифаларини бажариши учун шарт-шароитларни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасига у ўз вазифаларини бажаришида ҳар томонлама ёрдам беради ва консуллик муассасаси ходимлари ўз расмий вазифаларини бажаришлари ва ушбу Конвенция кўзда тутган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдалана олишлари учун зарур чораларни кўради. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзоларига лозим бўлган ҳурмат билан қарайди ва уларнинг шахси, эркинлиги ва шаънига қандай бўлмасин тажовузларнинг олдини олиш учун барча тегишли чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси бошлиғи лавозими бўш бўлса, консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатдаги ушбy ёки бошқа консуллик муассасаси мансабдор шахсини ёки ўз дипломатик ваколатхонаси дипломатик ходимлари аъзосини консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси консулликка ваколат берган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси томонидан, агар ушбу давлат консуллик жойлашган давлатда ўз дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаса консуллик муассасаси бошлиғи томонидан, агар у буни қила олмаса консулликка ваколат берган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги томонидан консуллик жойлашган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига маълум қилинади. Одатда бу хабар олдиндан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. У муассасага бошчилик қилар экан, унга ушбу Конвенция қоидалари тегишли консуллик муассасаси бошлиғига бўлганидек тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар консуллик жойлашган давлатдаги консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонаси дипломатик ходимлари аъзоси ушбу модда 1-банди қоидаларига биноан консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажарувчи этиб тайинланса, у, консуллик жойлашган давлат томонидан эътирозлар бўлмаса, дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Консуллик ва турар жой бинолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлат қонунчилиги ва бошқа қоидалари, кўзда тутган шартларга биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик муассасаси биноси, консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳи ва консуллик муассасасининг бошқа ходимлари учун турар жой бинолари сифатида ишлатиш учун ер майдонлари, бинолар ёки биноларнинг қисмларини хусусий мулк қилиб олиш, эгалик қилиш ёки ижарага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) олинган ер майдонларида шу мақсадларда биноларни қуриш ёхуд мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) олинган ер майдонлари, бинолар ёки бинолар қисмларига бўлган эгалик ҳуқуқини бериш ҳуқуқларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат зарур ҳолда консуллик муассасасига унинг ходимлари учун тегишли турар жой биноларини олишга ёрдам бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1-банди қоидалари консулликка ваколат берган давлатни қурилиш, шаҳар қурилиши, тегишли ер майдонлари, бинолар ёки бинолар қисмлари жойлашган ёки жойлашадиган туманларда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қоида ва чеклашларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Давлат байроғи ва гербини ишлатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлатнинг герби ҳамда консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат тилларида консуллик муассасасининг номи кўрсатилган тегишли ёзув консуллик муассасаси жойлашган бино ва бу муассасага бошлиғининг қароргоҳида ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат байроғи консуллик муассасаси жойлашган бинода ва консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳида ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси бошлиғи шунингдек ўз транспорт воситаларини хизмат мақсадларида ишлатганида уларга консулликка ваколат берган давлат байроғини ўрнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахслари турар жойларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик бинолари дахлсиздир консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик биноларига консуллик муассасаси бошлиғи, йўлловчи давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғи ёки улардан бири тайинлаган шахснинг розилигисиз киришлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-банди қоидалари шунингдек консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчиларининг турар жой биноларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик бинолари, улардаги жиҳозлар, консуллик муассасаси мулки, шунингдек транспорт воситалари давлат мудофааси, жамоатчилик ёки бошқа мақсадлардаги реквизициянинг ҳар қандай кўринишларидан иммунитетдан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Консуллик бинолари ва консуллик муассасаси ходимларининг турар жойларини солиқ ва йиғимлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи бирор шахс эгаси ёки ижарага олувчиси бўлган консуллик муассасаси бинолари, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи, шунингдек консуллик муассасаси ходимларининг турар жой бинолари конкрет хизмат кўрсатиш тури учун тўлов бўлиб ҳисобланган йиғимлардан ташқари барча давлат, маҳаллий, туман солиқ ва йиғимларидан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган солиқ турлари консуллик жойлашган давлат қонунчилиги бўйича консулликка ваколат берган давлат ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи шахс билан шартнома тузган шахсларга солинадиган солиқ ва йиғимларга тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган консуллик муассасаси мақсадлари учун мўлжалланган транспорт воситаларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Консуллик архивларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлари ҳар қандай вақтда, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Алоқалар эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасасининг хизмат мақсадларидаги алоқалар эркинлигини тан олади ва муҳофаза қилади. Консулликка ваколат берган давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, консуллик муассасаси барча мос келадиган алоқа воситалари, жумладан дипломатик ва консуллик курьерлари, дипломатик ёки консуллик вализаси, кодланган ёки шифрланган дипешалардан фойдаланиши мумкин. Консуллик муассасаси фақатгина консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билангина радиоузатгични ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий корреспонденцияси дахлсиздир. «Расмий корреспонденция» деганда консуллик муассасасига ва унинг вазифаларига тегишли бўлган барча корреспонденция тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вализаси унинг характерини кўрсатувчи яхши кўринадиган ташқи белгиларга эга бўлиши ва расмий корреспонденцияни, шунингдек фақатгина расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжат ва ашёларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализаси на очилиши, на ушлаб қолиниши мумкин эмас. Бироқ консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари вализада ушбу модданинг 3-бандида санаб ўтилган расмий корреспонденция, ҳужжат ва ашёлардан ташқари бошқа нарса бор деб тахмин қилишига жиддий асослари бўлса, улар консулликка ваколат берган давлатнинг ваколатли вакиллари томонидан вализа уларнинг олдида очилишини талаб қилишлари мумкин. Консулликка ваколат берган давлат органлари бу талабни бажаришдан бош тортсалар, вализа жўнатиш жойига қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик курьери унинг статуси ва консуллик вализасини ташкил этган жойлар сонини тасдиқловчи расмий ҳужжатга эга бўлиши керак. Фақатгина консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик курьери бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вазифаларини бажаришда консуллик курьери консуллик жойлашган давлат ҳимоясида бўлади ва шахсий дахлсизликдан фойдаланади ва ушлаб қолиниши ва ҳибсга олиниши мумкин эмас. Унинг шахсий эркинлиги ҳеч қандай шаклда чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик вализаси кема капитанига ёки ҳаво командирига топширилиши мумкин. Капитан ёки командир вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади, бироқ у консуллик курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консуллик мансабдор шахси консуллик вализасини бевосита кема капитани ёки ҳаво кемаси командиридан эркин олиши ёки топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан иммунитетдан фойдаланади. У шахсий дахлсизликдан фойдаланади ва на ушлаб қолиниши, на ҳибсга олиниши, на бирор-бир шаклда эркинлиги чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчиси ва хизмат кўрсатиш ходими уларнинг расмий мажбуриятларини бажариши соҳасида консуллик жойлашган давлатнинг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан иммунитетдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1 ва 2-бандлари қоидалари қуйидаги фуқаролик даъволарига нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Консуллик муассасаси ходими тузган, у бўйича консулликка ваколат берган давлат вакили сифатида бевосита ёки билвосита ҳаракат қилмаган шартномадан келиб чиқувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик жойлашган давлатда консуллик муассасаси ходимининг айби билан юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бирор-бир транспорт воситаси билан келтирилган зарар туфайли қўзғатилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консуллик муассасаси ходими хусусий шахс бўла туриб, меросхўр, рад жавоби олувчи, васиятни бажарувчи, мерос бошқарувчиси ёки ҳомийси сифатида ҳаракат қиладиган меросларга тегишли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) уларнинг консуллик жойлашган давлатда ўзларининг расмий вазифаларидан ташқари амалга оширадиган, ҳар қандай профессионал ёки тижорат фаолиятига тегишли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатиш ходимлари, уларга суд маъмурлари томонидан бу давлатнинг қонуни бўйича жазоланадиган ҳаракатларини бажариш бўйича айб қўйилган ёки қонуний кучга кирган суд ҳукми асос бўлган ҳоллардан ташқари ҳибсга олиниши ҳам, хар қандай бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси хизматчиси ёки хизмат кўрсатиш ходими ҳибсга олинган ёки ушланган ҳолда консуллик жойлашган давлат бу тўғрида консуллик муассасаси бошлиғини дарҳол хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда 1 — 3-бандларининг қоидалари мос равишда оила аъзоларига тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ушбу Конвенция 20-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатиб ўтилган имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин. Бундай воз кечиш аниқ ифодаланган бўлиши керак ва у тўғрисида консуллик жойлашган давлатга ёзма шаклда маълум қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходими томонидан у юрисдикциядан иммунитетдан фойдаланадиган иш бўйича даъво қўзғатиш уни асосий даъво билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай қарши даъвога нисбатан иммунитетга таяниш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик ёки маъмурий ишлар бўйича юрисдикциядан иммунитетдан воз кечиш суд қарорини ижро этишга нисбатан иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Гувоҳлик кўрсатмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходими консуллик жойлашган давлатнинг суд ва бошқа ваколатли органлари олдида гувоҳлик кўрсатмалари бериш учун чақирилиши мумкин. Агар консуллик мансабдор шахси келишдан ёки гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортса, унга нисбатан бирор-бир мажбурлов чоралари ёки санкцияларни қўллаш мумкин эмас. Консуллик хизматчиси ва хизмат кўрсатиш ходими ушбу модданинг 3-бандида баён этилган ҳоллардан ташқари гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош торта олмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимининг гувоҳлик кўрсатмасини талаб этаётган консуллик жойлашган давлат органи у ўз хизмат вазифаларини бажаришига халал бермаслиги керак. У бундай кўрсатмаларни консуллик муассасаси ходимидан консуллик муассасасида, қароргоҳда ёки турар жойида олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган ишлар юзасидан гувоҳлик кўрсатмалари беришга, шунингдек хизмат ёзишмаси ёки архивларидан бошқа ҳужжатларни тақдим этишга мажбур эмас. Бу қоида шунингдек консуллик муассасаси фаолияти билан боғлиқ фактлар бўйича консуллик муассасаси ходимларининг оила аъзолари ва хусусий уй ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси ходими консулликка ваколат берган давлат қонунчилигини тушунтирувчи кўрсатмалар беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Меҳнат мажбуриятлари ва ҳарбий мажбуриятлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ва унинг оила аъзолари консуллик жойлашган давлатда барча меҳнат ва давлат мажбуриятлари, ҳарбий кучларда хизмат қилиш, шунингдек реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўноқ сингари ҳарбий мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Қайд этишдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ва унинг оила аъзолари қайд этиш, истиқомат қилишга, ишга жойлашишга рухсат олиш ва чет элликларга қўйиладиган бошқа шу каби талаблар бўйича консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари кўзда тутган барча мажбуриятларни бажаришдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Консуллик муассасаси ходимларини солиқлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходими, шунингдек унинг оила аъзолари қуйидагилардан ташқари барча шахсий ва мулк, давлат, туман ва муниципал солиқлардан озод этиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) товар ва хизматлар қийматига киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Конвенция 17-моддасига амал қилинган ҳолда консуллик жойлашган давлатда бўлган хусусий кўчмас мулкка солиқ ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мерос ва мулк ҳуқуқининг ўтишига консуллик жойлашган давлатда солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) хусусий даромадларга, жумладан манбаси консуллик жойлашган давлатда бўлган капиталдан олинадиган даромадлар, шунингдек консуллик жойлашган давлатдаги тижорат ёки молиявий корхоналардаги сармояларга солинадиган солиқ ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ушбу Конвенциянинг 17-моддасига амал қилинган ҳолда қайд этиш, суд, ипотека, гербли йиғимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мукофот ва иш ҳақлари консуллик жойлашган давлатнинг даромад солиқларидан озод этилмайдиган ёлланган шахсларни ишлатаётган консуллик муассасаси ходими бу давлатнинг даромад солиғи солиш соҳасидаги қонун-қоидалар ёлловчига юклайдиган мажбуриятларни бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Божхона тўлови ва божхона текширувидан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат амалдаги қонунлар ва бошқа қоидаларга биноан қуйидагиларни олиб киришга ва олиб чиқиб кетишга рухсат этади, юклаш, ташиш, сақлаш ва тушириш учун йиғимлардан ташқари божхона тўлови ва бу билан боғлиқ бошқа солиқ ва йиғимлардан озод этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик муассасасининг хизмат мақсадлари учун мўлжалланган ашёлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) транспорт воситаларини ўз ичига олган ҳолда консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган ашёлар, жумладан жойлашиб олишлари учун мўлжалланган жиҳозлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар консуллик мансабдор шахси ва унинг оила аъзоларининг шахсий йўловчи юклари ушбу модда 1-бандининг 2-кичик бандига биноан олиб кириш рухсат этилган ашёлардан фарқли бошқа ашёларни ёки консуллик жойлашган давлат қонунчилиги ёки карантин қоидаларига биноан олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш таъқиқланган ашёларни ўз ичига олганини кўрсатувчи жиддий сабаблар бўлмаса, улар божхона текширувидан озод этилади. Бундай текширув фақатгина консуллик муассасаси мансабдор шахси ёки унинг мухтор вакили иштирокида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳаракат қилиш эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат ёки жамоат хавфсизлиги мулоҳазаларига кўра кириш таъқиқланган ёки тартибга солинадиган туманлар ҳақидаги қонун-қоидаларга зид келмаса, консуллик муассасасининг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига консуллик жойлашган давлат ўз ҳудудида ҳаракат қилиш эркинлигини таъминлаши керак. Бунда консуллик жойлашган давлат барча ҳолларда консуллик мансабдор шахси ўз вазифаларини бажаришини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатиш ходимлари консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлсалар ёки бу давлатда доимий яшасалар, уларга 22-модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларидан ташқари ушбу Конвенцияда кўзда тутилган имтиёз ва иммунитетлар татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат фуқароси бўлган ёки унда доимий яшовчи консуллик муассасаси ходимининг оила аъзолари, шунингдек консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлган ёки унда доимий яшовчи ёхуд консуллик жойлашган давлатда ҳақ учун меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи консуллик муассасаси ходимининг оила аъзолари 22-модданинг 3-бандидан ташқари ҳеч қандай имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 22-модда 3-бандининг қоидаларидан ташқари ушбу Конвенцияда аниқланган имтиёз ва иммунитетлар хусусий уй ходимларига тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик жойлашган давлат ушбу модданинг 1 — 3-бандларида айтиб ўтилган шахсларга нисбатан, заруриятсиз консуллик муассасаси ўз вазифаларини бажаришини қийинлаштирмайдиган қилиб, ўз юрисдикциясини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияга биноан имтиёз ва иммунитетлар бериладиган барча шахслар уларнинг имтиёз ва иммунитетларига зиён етказмаган ҳолда консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларини, жумладан транспорт воситалари ҳаракати ва уларнинг суғуртасини тартибга солувчи қонун-қоидаларни ҳурмат қилишга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси ходимлари расмий вазифаларини бажаришдан ташқари бирор бошқа профессионал ёки тижорат фаолияти билан шуғулланишлари керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ
Консуллик вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Консуллик мансабдор шахсининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси консуллик округи доирасида Конвенциянинг ушбу бўлимида кўрсатилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари консуллик мансабдор шахси бошқа расмий консуллик вазифаларини бажариши мумкин. Агар улар консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаса ёки консуллик жойлашган давлат уларнинг бажарилишига қарши бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатни ёзма равишда хабардор қилгач, консулликка ваколат берган давлатнинг вакили сифатида ҳар қандай халқаро ташкилотда ҳаракат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ўз вазифаларини бажаришида ўз консуллик округи доирасида консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органларига, шунингдек марказий маъмурларига ёзма равишда ёки оғзаки мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонунчилигига биноан консуллик йиғимларини ундириш ҳуқуқига эга. Йиғим ва товон шаклларида йиғиладиган маблағлар консуллик жойлашган давлатда барча солиқ, йиғим ва товонлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат ва унинг фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасида савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларни, шунингдек дўстлик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш масалалари бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат фуқароларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг туғилиши ёки ўлими тўғрисидаги хабарнома ва ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) никоҳдан ўтувчи иккала шахс консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган ҳолда консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ никоҳларни қайд этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар консуллик жойлашган давлат қонунчилиги буни талаб этса, консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат ваколатли органларига консуллик муассасасида амалга оширилган ушбу модда 1-бандининг 2 ва 3-кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатлар тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1-бандининг 2 ва 3-кичик бандлари қоидалари манфаатдор шахсларни консуллик жойлашган давлат қонунчилиги талаб этадиган расмиятчиликларга риоя қилишдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Паспорт ва визалар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ фуқароларга паспортлар бериш, амал қилиш муддатини узайтириш ёки бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни бериш ва бу ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) визаларни бериш, узайтириш ёки бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Фуқаролик, нотариал тасдиқлаш ва легаллаштириш масалалари бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг аризаларини, жумладан оила муносабатлари ва фуқаролик масалаларига тегишли аризаларни консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ қабул қилиш, тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг васиятномаларини тузиш, қайд этиш, тасдиқлаш ва сақлашга қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ўртасидаги битимларни тузиш, қайд этиш ва тасдиқлаш ва консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмайдиган бир томонлама мажбуриятларни тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатда бўлган кўчириб бўлмайдиган мулкка бўлган ҳуқуқларни ўрнатадиган, олиб қўядиган ёки берадиган битим ва мажбуриятларни тузиш, қайд этиш ва тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Бир томондан консулликка ваколат берган давлат фуқаролари, иккинчи томондан консуллик жойлашган давлат фуқаролари ёки учинчи давлат фуқаролари ўртасидаги битимлар ижро этилиши ёки фақатгина консулликка ваколат берган давлатда ҳуқуқий натижага олиб келса ва улар консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаслиги шарти билан, бу битимларни тузиш, қайд этиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) консулликка ваколат берган давлат ёки консуллик жойлашган давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларни легаллаштириш, шунингдек бу ҳужжатлардан олинган нусха, дубликат ва кўчирмаларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳужжатларни таржима қилиш ва таржималарнинг тўғрилигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг имзоларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) консуллик жойлашган давлат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий актларга зид келмаса, консулликка ваколат берган давлат фуқароларидан ва улар учун ҳужжат, пул ва бошқа ашёларни сақлашга қабул қилиш. Сақлашга қабул қилинган ҳужжат, ашё ва пуллар консуллик жойлашган давлатдан олиб чиқиб кетилиши мумкин, агар бу консуллик жойлашган давлат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий актларга зид бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) товарларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Консуллик мансабдор шахси тузган ҳужжатларнинг юридик аҳамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 35-моддасига мувофиқ консуллик мансабдор шахси томонидан тузилган, тасдиқланган ёки таржима қилинган ҳужжатлар консуллик жойлашган давлатда шу давлатнинг орган ва муассасалари томонидан тузилган, тасдиқланган ёки таржима қилинган ҳужжатлардек юридик аҳамиятга ва далил бўла оладиган кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Суд ҳужжатларини ва судга оид бўлмаган ҳужжатларни топшириш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат ваколатли органларининг аризаси бўйича суд ҳужжатларини ва судга оид бўлмаган ҳужжатларни топшириш, суд топшириқларини ёки кўрсатмалар олиш бўйича топшириқларни бажариш ҳуқуқига эга, агар бу Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тузилган амалдаги халқаро шартномаларга зид бўлмаса, бундай шартномалар бўлмаган ҳолда эса консуллик жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ ҳолда. Бу ҳуқуқ фақатгина консулликка ваколат берган давлат фуқароларига нисбатан ва мажбурловсиз қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари балоғатга етмаган ёки тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган консулликка ваколат берган давлат фуқаросига васийлик ёки ҳомийлик қилиш зарурияти тўғрисида ёки консуллик жойлашган давлатда бўлган, консулликка ваколат берган давлат фуқароси сабабидан қатъий назар бошқара олмайдиган мулкни муҳофаза қилиш зарурияти тўғрисида консуллик мансабдор шахсига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари билан келишилган ҳолда консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқароларини ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган масалалар бўйича хабардор қилиш, хусусан ҳомий ёки васий бўла оладиган шахсларни таклиф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг ўлими тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг ўлими тўғрисида консуллик мансабдор шахсини дарҳол хабардор қиладилар ва ўлими тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини бепул берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Мерос мулкни ҳимоя қилиш бўйича чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари бу давлатда консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг мероси очилиши тўғрисида, шунингдек, агар консулликка ваколат берган давлат фуқароси меросхўр, рад жавоби олувчи ёки меросга талабгор сифатида аниқланса, ўлган шахснинг фуқаролигидан қатъий назар мероснинг очилиши тўғрисида консуллик мансабдор шахсини дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари меросни сақлаш ва агар васиятнома тузилган бўлса, унинг нусхасини, шунингдек мерос, меросга ҳуқуқи бўлган шахсларнинг манзилгоҳлари ва иш ҳақи, ижтимоий суғурталаш ва суғурта полисларига мувофиқ келадиган маблағларни ўз ичига олган ҳолда мероснинг қиймати ва таркибий қисмларига тегишли мавжуд барча маълумотларни консуллик мансабдор шахсига топшириш учун консуллик жойлашган давлат қонунчилиги кўзда тутган зарур чораларни кўрадилар. Шунингдек мерос жараёнинг бошланиши ёки у бўлиб турган босқич тўғрисида маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ваколатларини тақдим этиш заруриятисиз консуллик жойлашган давлатнинг суд ёки бошқа ваколатли органлари олдида консуллик жойлашган давлатда меросни олиш ҳуқуқига эга бўлган ёки унга талабгор бўлган консулликка ваколат берган давлат фуқаросига, агар бу фуқаро бўлмаса ёки ўз вакилини тайинламаса, бевосита ёки ўз вакили орқали вакиллик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахси қуйидагиларни талаб қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) меросни сақлаш, уни ёпиб, муҳрлаб қўйиш ва муҳрни олиб ташлаш, меросни муҳофаза қилиш, жумладан мерос воситасини тайинлаш, шунингдек бу ҳаракатларда иштирок этиш учун чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мерос таркибига кирувчи мулкни сотиш, у иштирок этиши мумкин бўлиши учун бу мулкни сотишнинг белгиланган вақти тўғрисида хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мерос тўғрисидаги иш бўйича судлов ишлари ёки бошқа расмий ҳаракатлар тугатилган дақиқадан бошлаб консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари бу тўғрисида дарҳол консуллик мансабдор шахсига маълум қиладилар ва қарз, солиқ ва йиғимлар тартибга солингандан кейин 3 ой давомида у вакиллик қилаётган шахсларнинг мероси ёки мероснинг тегишли қисмини топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик мансабдор шахси мухтор шахсга топшириш учун консуллик жойлашган давлатда доимий яшамаган консулликка ваколат берган давлат фуқароси меросининг қисмларини ва васиятномасини, шунингдек етказилган путурни қоплаш учун берилган, бу шахсларга қонуний тегишли бўлган пул маблағлари, тўланмаган пенсиялар, иш ҳақи ва суғурта полисларини олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг 5 ва 6-бандларига биноан мулк ва пул маблағларини консулликка ваколат берган давлатга топшириш фақатгина консуллик жойлашган давлатнинг қонунчилиги ва бошқа қоидаларига мос равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Консулликка ваколат берган давлатнинг ўлган фуқаросининг мулкини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшайдиган фуқароси бу давлатда ўлган ҳолда унга тегишли бўлган қолган мулк консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан муҳофаза қилинади, сўнгра махсус судлов ишларисиз консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик мансабдор шахсига топширилади. Консуллик мансабдор шахси ўлган одамнинг консуллик жойлашган давлатда бўлган вақтида қилган қарзларини қолган мулк қиймати доирасида тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида аниқланган мулкка ушбу Конвенция 40-моддаси 7-бандининг мос келадиган қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Консулликка ваколат берган давлат фуқароларига вакиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар консулликка ваколат берган давлат фуқаролари консуллик жойлашган давлатда йўқ бўлгани ёки бошқа узрли сабабларга кўра ўз ҳуқуқ ва манфаатларни ўз вақтида ҳимоя қилишга қодир бўлмасалар, консуллик мансабдор шахси бу фуқароларга консуллик жойлашган давлатнинг органлари олдида вакиллик қилиши мумкин. Бу вакиллик қилиш вакиллик қилинаётган шахс ўз вакилини тайинлагунича ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олгунича давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Консуллик ваколат берган давлат фуқаролари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг исталган фуқароси билан алоқа қилиш ва учрашиш, унга маслаҳат бериш ва ҳар томонлама кўмаклашиш, зарур ҳолларда эса унга ҳуқуқий ёрдам бериш учун чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг консуллик мансабдор шахси билан алоқаларини ҳеч бир усул билан чеклаши мумкин эмас, шунингдек унинг консуллик муассасасига киришини чеклаши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консулликка ваколат берган давлат фуқаросини ҳибсга олиш, ушлаш ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этиш тўғрисида дарҳол, лекин бу чоралар кўрилган кундан бошлаб камида 5 кун давомида консуллик мансабдор шахсини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсга олинган, ушланган ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилган ёхуд қамоқда жазо муддатини ўтаётган фуқароларини зудлик билан, лекин 4 кундан кечиктирмай, бориб кўриш ва у билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу бандда санаб ўтилган ҳуқуқлар консуллик жойлашган давлатнинг қонунчилиги ва бошқа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади, агар улар бу қоидаларга зид бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсга олинган, ушланган ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилган шахсини ушбу модданинг 1 ва 3-бандлари қоидаларига биноан унинг ҳуқуқлари тўғрисида дарҳол хабардор қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консуллик мансабдор шахсини консулликка ваколат берган давлат фуқаролари қурбон бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жиддий офатлар тўғрисида зудлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемасига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидалари кўзда тутган назорат қилиш ва инспекция ҳуқуқларини консуллик жойлашган давлат аэропортида ёки ҳавода парвозда бўлган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига, шунингдек уларнинг экипаж аъзоларига нисбатан амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида консуллик жойлашган давлат аэропортида ёки ҳавода парвозда бўлган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига, шунингдек уларнинг экипаж аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасининг командири ёки унинг экипажи аъзолари билан алоқа қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасининг парвози ёки унинг аэропортда турган вақтида содир бўлган ҳодисаларни текшириш, командирни ёки экипаж аъзоларини сўроқ қилиш, ҳаво кемасининг гувоҳномасини текшириш, командирнинг ҳаво кемаси, унинг парвози ва бориш жойи тўғрисидаги ахборотини тинглаш, шунингдек ҳаво кемасига парвоз, қўниш ва аэропортда туриш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда консулликка ваколат берган давлатнинг қонунчилигига биноан командир ва экипаж аъзолари ўртасидаги турли хил баҳсларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) зарур бўлганида ҳаво кемаси командири ёки экипаж аъзоларининг касалхонада даволанишини ёки репатриациясини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳаво кемасига нисбатан консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидалари кўзда тутган ҳар қандай ҳужжатларни олиш, бериш ёки тасдиқлаш ҳуқуқларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ушбу моддада кўзда тутган вазифаларни бажаришда консуллик жойлашган давлат ваколатли органларига ёрдам ва кўмак сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасига нисбатан мажбурлов чораларидан ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемасига нисбатан мажбурлов чораларини қўлламоқчи ёки унда текширув ўтказмоқчи бўлсалар, улар консуллик мансабдор шахси ёки унинг вакили бундай ҳаракатларни амалга ошириш вақтида қатнашишлари учун консуллик муассасасини бу тўғрида олдиндан хабардор қиладилар. Агар масаланинг муҳимлигидан вақт етишмаслиги сабабли консуллик муассасасини олдиндан хабардор қилиш мумкин бўлмаса, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасасини юқорида кўрсатилган ҳаракатлар қилиниши биланоқ хабардор қиладилар ва консуллик муассасаси мансабдор шахсининг илтимосига кўра имкони борича қисқа муддат ичида бу ҳаракатлар тўғрисида тўла маълумот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари консуллик жойлашган давлат маъмурлари 1-бандга мувофиқ ҳаво кемаси командири ёки экипаж аъзоларига нисбатан шу каби чоралар кўрган ҳолларга ҳам тадбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари амалга оширадиган оддий божхона, чегара, хавфсизлик ва санитария назоратига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар консулликка ваколат берган ҳаво кемаси, унинг экипаж аъзолари ва пассажирлари консуллик жойлашган давлатда тинчлик, хавфсизлик ва жамоат тартибини бузмасалар, консуллик жойлашган давлат маъмурлари ҳаво кемасининг ички ишларига аралаша олмайдилар. Консулликка ваколат берган давлат кемаси командири ва консуллик мансабдор шахси илтимос қилган ёки улар розилик берган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳалокатга учраган ҳаво кемасига ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат кемаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида ҳалокатга учраса ёки консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари консуллик жойлашган давлат ҳудудида ҳалокатга учраган ҳаво кемасида консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ва уларнинг мулки борлиги тўғрисида маълум бўлса, унда консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари имкони борича қисқа муддатда бу тўғрида консуллик муассасасига маълум қиладилар, шунингдек ҳаво кемасини ва консулликка ваколат берган давлат фуқароларини, шунингдек уларнинг мулкини қутқариш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси ҳалокатга учраган ҳаво кемаси, унинг экипаж аъзолари ва йўловчиларига ёрдам бериш учун чоралар кўриши, шунингдек бу мақсадда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консуллик жойлашган давлат ёки учинчи давлат ҳудудида ҳалокатга учраган консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемаси, унинг ашёлари ёки юки консуллик жойлашган давлатда топилган бўлса ва бунда ҳаво кемаси командири, эгаси ёки суғуртачилари бўлмаса, ёки улар бу мулкни сақлаш ёки уни ишлатишга қодир бўлмасалар, унда консуллик мансабдор шахси уларнинг номидан ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ва мулкини сақлаш ва ишлатиш бўйича чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси, унинг ашёлари ва юки консуллик жойлашган давлатда сотмаслик ёки ишлатмаслик учун олиб борилган бўлса, консулликка ваколат берган давлат томонидан уларга божхона тўловлари ва шу каби йиғимлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция 44, 45, ва 46-моддаларининг консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасига тааллуқли бўлган қоидалари тенг даражада унинг кемаларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Дипломатик ваколатхона томонидан консуллик вазифаларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари мос равишда дипломатик ваколатхона томонидан консуллик вазифалари бажарилган ҳолда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дипломатик ваколатхона аъзолари, консуллик бўлими ходимлари ёки ваколатхонанинг консуллик вазифаларини бажаришга бошқа усул билан тайинланганларнинг фамилиялари консуллик жойлашган давлатнинг Ташки ишлар вазирлигига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифаларини бажаришда дипломатик ваколатхона:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик округининг маҳаллий маъмурларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик жойлашган давлатнинг марказий маъмурларига, агар бунга консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидалари ва урф-одатлари ёки тегишли халқаро шартномалар рухсат этса, мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дипломатик ваколатхона ходимларининг ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлари дипломатик муносабатлар тўғрисидаги халқаро нормаларга аввалгидек мувофиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ
Якунловчи қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Ушбу Конвенциянинг ратификацияси, кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашув санасидан сўнг 30 кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция ноаниқ муддатга тузилди ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма билдиришномани тақдим этган санадан бошлаб олти ой ўтгунича кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)